Click to listen highlighted text!

Абитуриентлар диққатига!

 

МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР АКАДЕМИЯСИ

қуйидаги мутахассис-кадрларни тайёрлаш учун 2022-2023 ўқув йилига

талабалар қабулини эълон қилади:

  1. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (Тест саволлари: математика, физика);
  2. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги (Тест саволлари: математика, физика);
  3. Инсон ресурсларини бошқариш (Тест саволлари: математика, чет тили);
  4. Ижтимоий иш (турли соҳаларда) (Тест саволлари: математика, чет тили);
  5. Психология (фаолият турлари бўйича) (Тест саволлари: биология, она тили ва адабиёт);
  6. Менежмент (Тест саволлари: математика, чет тили);
  7. Юриспруденция (Тест саволлари: тарих, чет тили).

Таълим тури ва даври: кундузги, 4 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5227-сони қарори асосида ташкил этилган Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси нодавлат таълим муассасаси ҳисобланиб, унда таълим ўзбек ва рус тилларида, тўлов-контракт асосида олиб борилади.

Муасасаса электрон кутубхона, физика ва кимё фанлари бўйича лабораториялар, спорт комплекси, ётоқхона, ошхонага эга. Таълим янги технологиялар асосида жиҳозланган аудиторияларда олиб борилади. Ўқув жараёнига автоматлаштирилган “платформа” мажмуаси жорий этилган.

Талабалар ўқув биносида wi-fi (бепул интернет)дан фойдаланиши мумкин. Асосий машғулотлардан сўнг фанлар бўйича мустақил шуғулланишлари учун компьютер синфлари, лабораториялар ва махсус хоналар мавжуд.

Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Паспорт фото нусхаси;
  2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича диплом ёки шаҳодатнома (11-синфни битирганлиги тўғрисидаги) фото нусхаси;
  3. Абитуриент сурати (3х4, 300 dpi шаклда).

Ҳужжатлар 2022 йил 20 июндан 20 августгача қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Алишеробод” МФЙ, Миллий кўчаси, 7 уй.

Шунингдек, абитуриентлар – https://atso.mdg.uz электрон манзили бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:  71-265-01-64, 71-265-01-54.

Қабул комиссиясининг иш вақти: Душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00гача.

Азиз ёшлар!

Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз билим ва малакангиз билан муносиб ҳисса қўшмоқчимисиз? У ҳолда биз сиз учун бу шароитни яратиб берамиз.

МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР АКАДЕМИЯСИ

 

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!