Click to listen highlighted text!

Соғлом турмуш тарзи

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида

Саломатлик – ҳар бир инсон учун бебаҳо бойлик сифатида жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳар бир фуқаро саломатлигига ўзи масьул эканлигини англаши лозим.

Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра: «Саломатлик – касаллик, бирор нуқсонларнинг йўқлиги эмас, балки бу жисмоний, ақлий (руҳий) ва ижтимоий хотиржамликдир».

Саломатликни ҳар қанча моддий бойлик ва маблағ эвазига сотиб олиб бўлмайди. Инсон мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина бахтли яшаши мумкин. Шундай экан саломатлик – мавжуд барча қадриятлар орасида энг олийси сифатида қадрланмоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир инсон мустаҳкам саломатликка қандай эришиш йўлини, саломатликнинг сир – асрорларини чуқур билиши ва тўлақонли саломатликнинг ягона йўли соғлом турмуш тарзи эканлигини англаб етиши лозим.

Турмуш тарзи –инсон хаётининг шундай бир таянч нуқтасики, ҳар бир инсон унга таянган холда, ўз ҳаётини тубдан ўзгартиришга эришиши мумкин. Турмуш тарзини белгиловчи бош омил инсоннинг ўзидир.

Соғлом турмуш тарзи – шундай яшаш тарзики, унда одамлар саломатлигига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар бўлмаслиги, инсон улардан онгли равишда ўзини четга олиши керак.

         Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.

Булардан жиддий хулоса қилган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаёт тарзига айлантириш,  ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли равишда ташкил қилиш тақазо этилган бир вақтда давлат раҳбари томонидан  жисмоний тарбия ва  оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли равишда ташкил қилиш мақсадида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

  Ўз навбатида, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши,  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни  янада ривожлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони  ҳамда   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Кенгашининг 2020 йил 2 декабрь кунидаги  “Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги Раёсати қарори ижросини  таъминлаш мақсадида,      “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да          корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоанинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида, “Спорт тарғиботчиси” бошчилигида бирлашма Кенгашида ходимлар гимнастикаси билан ҳар куни шуғулланиш жорий этилди.

 

Бу эса ўз навбатида,  турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилишни,    — ақлий юкламаларнинг оқилона тақсимланиши, соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш, кўп ҳолларда   узоқ муддат мобайнида компьютер рўпарасида ўтириб ишловчи ходимларнинг организм ҳолатини функционал яхшилаш, иш фаолиятини янада оширишга қаратилади.

         Ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш, иш вақти жараёнида уларнинг иш даражасини тиклаш, чарчаш ҳолатини камайтириш, касалланиш ҳолатини  пасайтиришга қаратилган  гимнастик машқлар бирлашма Кенгаши аппарти ходимлари томонидан   ўз вақтида ва зарур  тадбир эканлиги эътироф этилди.

Маданий-маърифий ва

спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!