Click to listen highlighted text!

Пойтахт туманларида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” давом этмоқда

      Касаба уюшмалари аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя ва мулоқот, ночорликка барҳам бериш, инсонларни ҳуқуқ кафолатлари ва касаба  уюшмаларининг эркинликлари, меҳнат муносабатларининг ҳар қандай шаклида камситилишларга йўл қўймаслик, тенглик муносабатларини ўрнатиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ишларига катта эътибор қаратмоқда.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги”  доирасида 23 май куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Олмазор туманида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда “Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза килиш ишларини амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳақида”- Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Дилдора Хошимова; “Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети” касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида” — Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети касаба уюшма қўмита раиси ўринбосари Севара Джаббарова;

“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари талабларига мувофиқ ходимларни бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиш ҳақида”- “Max General Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Соибжон Низамовлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир сўнггида семинар иштирокчилари Турин политехника университетининг технопарк фаолияти билан танишдилар.

Шу ва шунга ўхшаш тадбирлар нафақат ушбу соҳа эгаларини балки барчани янада хушёрликка, огоҳлик билан меҳнат қилишга, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган профилактика ишларига алоҳида эътибор қаратишга,  жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.

 

                                                                     

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси  Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!