Click to listen highlighted text!

Меҳнаткашлар Ўзбекистон бўйлаб саёхатда!

Инсониятнинг бебаҳо мероси ­– тарихий қадриятлар билан боғлиқ. Чет элликларни ҳам юртимизнинг ўзига хос тарихий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари мафтун этаётгани бежизга эмас.

Хива шаҳрининг ноёб ва маданий-меъморий обидаси, очиқ осмон остидаги “Ичан қалъа” шаҳарча-музейи ҳудудидаги ёдгорликлар билан бутунжаҳон сайёҳларининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу бежизга эмаслигини куни кеча Хива ва Ургенч шаҳарларига қилган саёҳатимиз натижасида гувоҳ бўлдик.

Пойтахт меҳнаткашларини республикамизнинг қадимий шаҳарларига зиёратга бориш имконияти яратилишида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ўрни катта. Ички туризмни ривожлантириш билан бирга турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларга бундай саёҳатларнинг ташкил этилиши қувонарлидир. Бундай саёҳатлар меҳнаткашларга куч-қувват бағишлаиоқда, шундай жаннатмонанд юртда яшаш бахтини ҳис қилиш имконини бермоқда.

Саёҳатга чиққан одамнинг дунёқараши бутунлай ўзгаради. Маънавият ва маданияти юксалади. Миллий ғурур туйғуси янада мустаҳкамланади.

“Очиқ осмон остидаги музей” деб номланган қадимий шаҳар Хивада жойлашган меъморий ёдгорликлар Ичан қалъа ва Дишан қалъа, Тош ҳовлига қилинган саёҳат ҳақиқий шарқ эртакларида тасвирланган шаҳарчага тушиб қолгандек бўлинди.

Саёҳат давомида Хива шаҳрида жойлашган 17 та тарихий объектлар ва музейлар билан яқиндан танишиб, тарихий жойлар, эсдаликлар ҳақидаги маълумотлар барчада катта таассурот қолдирди.

  

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!