Click to listen highlighted text!

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши  томонидан “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларга сармоя киритиш” шиори остида меҳнат муҳофазаси ойлиги ва Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш республика кўрик-танловининг  Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши  томонидан “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ойлиги эълон қилинди.Меҳнат муҳофазаси ойлигини ташкил этишдан кўзланган мақсад – меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳодисалар ҳамда ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишнинг олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, шунингдек, меҳнатга оид норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан жамоат назорати олиб борилишида ҳамкор ташкилотлар билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаб, муаммоларни ўрганиб, ҳамкорликда ечимини топишдир.

Ойлик доирасидаги ана шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳрида ўтказилди. Унда корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофазаси хизмати мутахассислари, иш берувчилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йил 28 апрелдан буён ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида нишонлаб келинмоқда. Ушбу кун  муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббусига кўра ўтказилаётган тадбирлар туркуми иш жойларида меҳнатда жароҳатланиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва бунда албатта асосий эътиборни профилактика ишларига қаратиш масаласи касаба уюшмалари  фаолиятининг устувор йўналишларидан бири қаторидан ўрин олган. Шу боис касаба уюшмалари томонидан меҳнатда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш, иш берувчилар масъулиятини янада ошириш йўналишларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жамоа шартномалари орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий-маиший объектларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилиб, ходимлар тегишли тартибда махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари,озиқ-овқатлар билан таъминланмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар хокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши  ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси  ўртасида имзоланган ҳудудий келишув асосида корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишидаги ишларнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида эса касаба уюшмалари томонидан ходимларга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги йўналишида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Меҳнат муҳофазаси ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш тизими, меҳнат шароитлари яхшиланишига оид ишлар,  меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши, ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиш, меҳнат шароити оғир, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар, шунингдек, ходимларнинг айрим тоифалари (аёллар, ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар) учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотилиши даражаси, ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни ташкил этишга доир амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, уларнинг манзиллиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, халқарор тажрибалар ҳам ўрганилди.

Меҳнат муҳофазаси ойлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбир давомида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан ўтказилган республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилдилар. Ғолиблар асосан,“Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ташкилот”,“Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил”,“Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ёш мутахассис” номинациясилари бўйича тақдирландилар. Шунингдек, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ёш мутахассис” номинациясияси бўйича  Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти “Тошкент ГЭСлар каскади” Унитар корхонаси  ёш мутахассиси Рахманбердиева Ораста Сапийиллаевна,“O`ZELEKTROAPPARAT-ELECTROSHILD” Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхона энг яхши ёш мутахассиси Арибжанов Олимжон Бердиёрович,Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ёш мутахассиси Аҳмадов Нурилла Шухрат ўғли фахрли I-даражали димпломлар ва совғалар билан тақдирландилар.

         Шунингдек энг яхши касаба уюшма қўмитаси, энг яхши вакил, энг ёш мутахассис номинациялари бўйича хам 26 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари I II ва III-даражали дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.

Меҳнат муҳофазаси хафталиги доирасида ташкил этилган тадбирлар иштирокчилари меҳнат муҳофазаси профилактикаси маданиятини янада юқори даражага кўтариб, иш жойларидаги хавфсизлик, меҳнат қилаётган инсонларнинг саломатлигини сақлаш ва келажакдаги меҳнат учун ҳамжиҳатликда иш олиб бориш ва бу борадаги ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

                                              Ўзбекистон Касаба уюшмалари

                                          Федерацияси Тошкент шаҳар

                                         кенгаши  раисининг  Ёшлар

                           масалалари бўйича

                                  маслаҳатчиси А.Тоғаев

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!