Click to listen highlighted text!

Аёллари қадр топган юрт

“Аёллари қадр топган юрт” мавзуида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда   фаол аёллар,  меҳнат фаҳрийлари  Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашгмаси Кенгаши томонидан рағбатлантирилдилар. 

      Ватанимизда яшариш, ёшариш фасли  баҳор нафаси эсиб, табиат уйғониб,  чиройини очаётган  қутлуғ кунларда  мўътабар аёллар, барно қизларнинг  байрамини  нишонланишида рамзий маъно бор. Доно халқимиз қадим-қадимдан муҳтарама  аёл зотини шеъру достонларда, қўшиқларда улуғлаб,  ҳаётда  ҳам  ардоқлаб келган.

 “Она бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади” деб донолар бежиз айтишмаган. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор. Дунёда “Муқаддас”  деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир.  Онани эъзозлаш-бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов айтганларидек  Бу ёруғ оламда Ватан биттадир,  Биттадир дунёда  Она деган ном!   

     Ўзбекистон — аёлни қадрлаган диёр. Мустақиллик шарофати билан азиз аёлларга бўлган эътибор янада кучайиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан  эл-юрт фаровонлигига ҳисса қўшиб келаётган турли касбдаги муҳтарама опа-сингилларнинг меҳнати муносиб эъзозланмоқда.  Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш шарққа, ўзбек халқига хос олийжаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода мустақил Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилиб,  пойтахт касаба уюшмалари ҳам бу борадаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

 

       Мамлакатимизда барча  соҳаларда  амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишда, Ватанимиз тараққиёти, ҳаётимиз ободлиги ва халқимиз турмуши фаровонлигини янада юксалтиришда,  шунингдек ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият кўрсатаётган фаол хотин-қизларни  рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлаётган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида,  Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида жорий йилнинг 5 март куни, “Аёллари қадр топган юрт” мавзуида маданий тадбир ўтказилди.  Касаба уюшмалари соҳасида баракали  хизмати билан  жамоада  муносиб ҳурмат-эътибор қозонган ҳамда мазмунли ҳаёт йўли  билан ёшларга ибрат бўлаётган, устозлик қилаётган  мўътабар онахонлар,  мунис опалар   тадбир меҳмонлари бўлдилар.  Уларга эсдалик совғалари,  гуллар байрамона топширилди. 

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши  барча аёлларни баҳор ва бахт байрами Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этади. Доимо бахт ва омад ёр бўлсин! Хонадонингиздан файзу-баракот аримасин азиз опа-сингиллар, муҳтарамма аёллар!и. Тадбирда шоира Зулфия Муминова, эл севган  санъаткор Александр Бекжановлар, истедотли болажонлар иштирок этдилар. 

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!