Click to listen highlighted text!

15-февраль Халқаро Саратон билан касалланган болалар куни

Республикамизда ҳар йили 15 февраль “Халқаро Саратон билан касалланган болалар куни” кенг миқёсда нишонланиб келмоқда. Бу кунда болалар онкологияси муаммолари юзасидан турли тадбирлар ташкиллаштириш анъанага айланиб қолган.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар бирлашмаси томонидан “Халқаро Саратонга чалинган болалар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар онкология марказининг Болалар бўлимида онкологик касаллик билан ҳасталанган болажонларнинг кўнглини олиш, уларнинг кайфиятларини кўтариш, ҳаётга умид билан қараш, уларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш ижтимоий хайрия акцияси ўтказилди. Унда мазкур муассасада даволанаётган болажонлар, тиббиёт ходимлари, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг масъул ходимлари, ота-оналар иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!