Click to listen highlighted text!

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида  “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Федерация раиси ўринбосари Сайфулла Аҳмедов бугунги кунда умуммиллий даражада ижтимоий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ишчи ва хизматчилар манфаатлари қонун доирасида ҳимоя қилиб келаётганига алоҳида урғу беришди. Бу касаба уюшмаларининг жамиятда катта кучга айланганлигининг ёрқин ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Сўзга чиққанлар ушбу танлов ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш каби мақсадларни қамраб олганини юқори баҳолашди. Шундан сўнг кўрик-танловнинг шаҳар босқичи ғолиблари 4 та – “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил”, “Энг яхши ёш мутахассис” номинациялари бўйича тақдирланди.

 – Меҳнат муҳофазаси инсон ҳаёти ва фаолияти билан бевосита боғлиқ, – дейди “Энг яхши ташкилот” номинацияси ғолиби ЎзФА бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Шерзод Жўраев. – Бугунги тадбир нафақат соҳа эгалари, балки ҳар бир корхона ва ташкилотда ишловчи барчани янада хушёр, огоҳ бўлган ҳолда меҳнат қилишга, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга, профилактика ишларини амалга оширишга, жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.

– Ташкилот ва корхоналарда меҳнат муносабатларининг тўғри йўлга қўйилишида аввало меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш, муносиб иш шароитларини яратиш муҳим аҳамиятга эга, – дейди “Ипотека-банк”АТИБ касаба уюшма қўмитаси раиси Шоира Юлдашева. – Кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида “Ипотека-банк”АТИБ ҳам ғолиблар сафидан жой олди. Бундай ишонч ва эътироф бизга келгусида меҳнат муҳофазаси борасида олиб борадиган ишларимизда янада катта масъулият юклайди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!