Click to listen highlighted text!

Янги Ўзбекистонни Ўзимиз, Ўз Қўлларимиз билан бунёд этамиз!

Узбекистон касаба уюшмалари Федераци­ясининг Малака ошириш марказида эсселар танловининг Тошкент шахар боскичи натижалари эълон қилинди.

         Шу муносабат билан уюштирилган тантанали маросимда ғолиблар ва совриндорлар, уларнинг усто­злари ва ота-оналари, Федерациянинг Тошкент шахар кенгаши масъуллари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари хамда оммавий ахборот воситалари ходимлари катнашдилар.Танловнинг ушбу боски­чида 33 та олий таълим муассасасининг 94 нафар бака­лавр боскичи талабаси иштирок этиб, ўз хохишларига кўра, ўзбек, коракалпок, рус ва ин­глиз тилларида эссе ёзишди. Бу ижодий ишлар хакамлар хайъати томонидан бахолан- гач, Камолиддин Бехзод номи­даги республика миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаси Дилафруз Эркинова 1-ўринга, Ўзбекистон дав­лат санъат ва маданият инсти­тути талабаси Достон Хамидов 2-ўринга, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Муштарий Бойматова 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Тадбирда республика боски­чида иштирок этиш имконини қўлга киритган ғолибларга Федерациянинг Тошкент шахар кен­гаши томонидан махсус диплом ва смартфонлар, номинация сов- риндорларига эса эсдаликсовғалари топширилди. Ўз навбатида, уларнинг устозлари хамда ижо­дий ишларни текшириб бахолаган педагог-муаллимлар хам рағбатлантирилдилар.

Такдирлаш маросимида Ка­саба уюшмалари Федерацияси Тошкент шахар кенгаши ра­иси Сайфулло Ахмедов, таниқли ёзувчи Собир Ўнар, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги бош- карма бошлиғи Лазиз Мингишов хамда ғолиб талабаларнинг устозлари сўзга чиқиб, муваф- фақиятга эришган ёшларни самимий қутладилар.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!