Click to listen highlighted text!

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган семинар тадбири ўтказилди

26.04.2022 йил. Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳолатлари ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

            Шу муносабат билан Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар бирлашган қумитаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги  “SUVMASH” Акциядорлик жамиятида “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда тармоқ тизимдаги 20 дан ортиқ ишлаб чикаришга ихтисослашган ташкилот ва корхоналарининг касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва меҳхнатни мухофаза қилиш бўйича вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари томонидан тадбирда асосий эътибор  жамиятиимиз учун долзарб масала бўлган иш жойларида содир бўладиган бахтсиз ходисалари, касб касалликларига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ва меҳнат муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришга қаратилди.

Семинар катнашчилари ўртасида бахтсиз ходиса ва касб касалликлари кўпчилик холларда иқтисодиётнинг бошланғич секторида, яъни қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш, ўрмон ва кончилик соҳаларида содир бўлмоқда. Ходимлар билим даражасининг етарли эмаслиги, меҳнатнинг хавфсиз усул ва услубларига ўқитилмаганлиги, ёнғин, хавфли моддалар билан нотўғри мулоқот қилишлик салбий оқибатларга  олиб келиши қизгин мунозараларга омил булди.

Семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши меҳнат муҳофазаси соҳасида иш берувчилар ва ходимлар масъулиятини ошириш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари ишини изчил равишда ривожлантириш давранинг асосий мавзусига айланди.

Семинар давомида иштирокчиларга меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ўқитиш, билимларини синаш тартиблари бўйича янги қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. . Шунингдек, иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг намунали ташкил этилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!